“Uzbek Тigers”нинг иродали ғалабаси

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида бокс ҳам жадал тараққий этмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича нуфузли турнир – Бутунжаҳон бокс серияси (WSВ) VII мавсумининг навбатдаги турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Тigers” жамоаси Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоаси билан куч синашди.

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBA) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур турнирнинг бу йилги баҳсларида энг кучли 12 жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда.

Ўтган йилги мавсумдан буён ушбу турнирда иштирок этаётган “Uzbek Тigers” жамоаси жорий йил «С» гуруҳида Хитойнинг «China Dragons», Россиянинг «Patriot boxing team» ва Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоалари билан баҳслашмоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган “Uzbek Тigers” ва “Astana Arlans” жамоалари ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли ва муросасиз жангларга бой бўлди.

49 килограмм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва Темиртас Жусупов, 56 килограмм вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов ва Илёс Сулейменов, 64 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов ва Дилмурод Мижитов, 75 килограмм вазн тоифасида Исроил Мадримов ва Сапарбай Айдаров, вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Зуҳриддин Маҳкамов ва Антон Пинчук ўзаро куч синашди.

Мусобақада “Uzbek Тigers” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Замонавий “Автоамбуланс”лар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: