Майиз ва ананасли пирог

Керакли маҳсулотлар: 3 дона тухум, 6 ош қошиқ шакар, 100 грамм сариёғ, 3 ош қошиқ буғдой ёрмаси, 750 грамм творог, 1 та лимон пўсти, майиз, 1 банка консерваланган ананас, 4 ош қошиқ қанд упаси.

Тайёрланиши: тухум ва 4 ош қошиқ қанд упаси кўпиртирилади. Унга эритилган сариёғ ва буғдой ёрмаси қўшиб, аралаштирилади. Сўнг­ра творог, қирғичдан чиқарилган лимон пўсти солиниб, яна бир марта аралаштирилади. Сўнг унга ювилган майизлар қўшилади.

Тоблама учун қолипга сариёғ суртиб, унга творогли масаллиқ солинади. Сўнг ананас бўлаклари қўйилиб, устига қолган шакар сепилади. У 180 даража қиздирилган газ печида 40-45 дақиқа давомида пиширилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Шоколадли пирог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: