САРАТОНДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР
Мутахассислар бир неча маҳсулотлар саратонни даволашда асосий восита саналади, деб таъкидлашмоқда. Айниқса, маҳсулотларни янги узилган ҳолида истеъмол қилиш организмда антиоксидантлар ишлаб чиқарилишини яхшилайди. Натижада эса инсон организмининг касалликка курашувчанлик даражаси ортади.
Энг фойдали маҳсулотлар рўйхатини олтин кузнинг шифобахш меваси узум бошлаб беради. Узум таркибида глюкоза моддаси учрайди. Глюкоза юрак фаолиятини мустаҳкамлайди. Кейинги ўринларни брокколи карами, малина, черника меваси ташкил қилади. Брокколи карами ва черника меваси саратон тўқималарининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.