Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан,
эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда кўриш
нуқсонлари ўз вақтида аниқланади.

Иккинчи томондан, кўзга барвақт зўриқиш келиши (масалан, мобиль телефонга кўп тикилиш, соатлаб телевизор экрани олдида ўтириш туфайли) мактаб ёшидаги ва мактабгача ёшдаги болаларда яқиндан ва узоқни кўролмаслик авж олишига олиб келмоқда.
Бундай вақтда нотўғри танланган кўзойнак кўз оптик тизимининг меъёрий ривожланишини издан чиқаради ва кўриш фаолиятига зарар етказиши ҳам мумкин.
Тўғри танланган кўзойнак кишига катта ёрдам беради, яъни атрофдаги нарсаларни яхшироқ кўришига имкон яратади.

Ҳатто кейинчалик кўриш қувватини тиклаши ҳам кузатилган. Яхши танланган гардиш юз кўринишини бузмайди, уни бир қадар чиройли кўрсатади.
Кўзойнак танлашда гардишнинг яхши ўрнашганлигига ­эътибор бериш керак.
Кишиларнинг юз тузилиши турлича бўлганлиги сабабли гоҳо юзга мос келадиган гардишни танлаш кийин. Демак, уни албатта, мутахассис танлаб бериши лозим.
Гардиш бурун ва қулоқни оғритмаслиги ва шу билан бирга ойнакларнинг кўзга нисбатан тўғри жойлашувини таъминлаши ҳамда кўз қорачиғи орасидаги масофага мос келиши керак.

Шунда болага кўзойнак ноқулайлик туғдирмайди ва унга тезда кўникиб кетиши осонлашади.

Отабек ИКРОМОВ,

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори

Яна ўқинг:  Ўт пуфагидаги тошни операциясиз даволаш мумкинми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: