Ўзбекистон Бош суицидологи лавозими жорий этилди — у нима учун керак?

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимларини киритиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Президент қарорига кўра, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

руҳий ҳолати бузилган шахслар манфаатлари йўлида маъмуриятчилик сифатини ошириш, психиатрия хизмати биландавлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликтизимини шакллантириш;

аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини инновацион ривожлантириш, руҳий хасталикларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича илғор технологияларни амалиётга жорий этиш, ушбу соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш;\аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасида хусусий тиббиёт амалиёти ривожланишини рағбатлантириш;

руҳий ҳолат бузилиши аломатларига эга бўлган инсонларга нисбатан салбий қарашларнинг шаклланиши ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик, руҳияти бузилган шахслар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилиши учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш;

руҳий саломатликни муҳофаза қилиш масалаларида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан нотўғри тасаввурларга барҳам бериш;

ёрдамга муҳтож бўлган аҳолининг барча ёшдаги гуруҳларини психиатрия ёрдами билан қамраб олиш, руҳий ҳолати бузилган шахсларни аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш;

аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини билан интеграция қилиш;

аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

психиатрия ёрдамини кўрсатишда, айниқса, республика ҳудудларида идоралараро мультидисциплинар бригада иши моделини жорий этиш;

психиатрия ёрдамини кўрсатувчи амалдаги муассасалар негизида фаол терапияга ва кенг кўламли даволаш-реабилитация комплекс тадбирлари ўтказишга, кундалик врачлар кузатувида бўлишга муҳтож бўлган, бироқ куну тун психиатрия стационарига жойлаштирилиши шарт бўлмаган руҳий ҳолати бузилиши зўраядиган ёки компенсацияси бузиладиган шахслар учун кундузги стационарлар фаолиятини ташкил этиш;

психиатрия ёрдамини кўрсатувчи муассасалар моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш ва замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш).

Яна ўқинг:  Улуғ аждодлар авлодлар қалбида мангу яшайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: