Планшет – косметолог

Тайванлик IT-компания бош директори Саймон Шеньдоимо гўзал бўлиб қолишни истаган хонимлар учун овозли “кузгу” яратди.

Ушбу планшет “HiMirror Mini Premium” деб номланиб, унда сенсорли экран ва юқори тиниқликдаги камера мавжуд. У нафақат “кўзгу”га қараётган киши юзини акс эттиради, балки аксда қўллаш учун тавсия этиладиган эффектлар тақдим этилади. Планшетнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унга ажин, теридаги доғлар, қизаришлар, юзнинг заъфаронлиги ва бошқа шу каби ўнга яқин косметик нуқсонни аниқлайдиган “Skin Analysis Engine X” махсус хизмати ўрнатилган. Буларнинг ҳаммасини экранда кўриш мумкин.

Бу “кўзгу” нафақат юздаги косметик камчилик­ларни кўрсатади, балки уларни бартараф қилиш воситаларини таклиф қилади, макияж ёрдамида уларни  беркитиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат беради. Қолаверса, планшет хотирасига макияж яратишнинг бешта сценарийси киритилган.

Ушбу шахсий электрон косметолог жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб 300 АҚШ доллари атрофида сотувга чиқарилади.

Д.Азимова

Яна ўқинг:  БЎЛАЖАК ОНАЛАР МАКТАБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: