Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дисплазия наслдан-наслга ўтадими?

13.08.2018
144 марта ўқилди
Дисплазия наслдан-наслга ўтадими?

Оёғига махсус мослама – шина боғланган  болаларга кўча-кўйда, тиббиёт муассасаларида кўзимиз тушади. Бундан ташқари, бугун бу касаллик чақалоқларда ҳам кўп кузатилаяпти. Дунёга илк қадамларни махсус мослама ёрдамида қўйиш, аввало, болага қийинчилик туғдирса, унинг ҳолатини кўриб турган ота-онанинг дилини чўктиради. Хўш, бу қандай касаллик ўзи? Унинг келиб чиқиш сабаблари, аниқлаш усуллари нималардан иборат?

- Мазкур касаллик тиббиётда дисплазия деб аталади ва у болаларда учрайдиган ортопедик касалликлар сони жиҳатидан биринчи ўринни эгаллайди,  - дейди вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази шифокори,  травматолог-ортопед Рисолат Расулова. - Бу туғма нуқсоннинг илк белгиларини билиш жуда қийинлиги туфайли ота-она ҳамда баъзан тиббиёт ходимлари томонидан касаллик вақтида аниқланмайди ва бола юра бошлагандан кейингина, оқсоқланиб қадам ташлаганида бунга аҳамият бера бошлайдилар. Ваҳоланки, чаноқ-сон бўғими  дисплазияси ва туғма сон чиқишини бола юрмасдан олдин аниқлаб, даволагандагина яхши натижаларга эришиш мумкин.

Касаллик белгилари қуйидагиларда намоён бўлади: оёқнинг ташқарига қараши, бир оёқнинг иккинчисига нисбатан калталиги, сон соҳасидаги ички тери бурмаларининг паст-баланд жойлашиб, бир-бирига мос келмаслиги, оёқнинг тизза бўғимидан букилган ҳолатда танадан узоқлаштиришнинг чекланганлиги, тиззани олдинга чўзиш пайтида сон суяги бошчасининг  қуймич косачасига тушиб, чиқиб кетиши. Агар болада мазкур белгилардан бирортаси аниқланса, кечиктирмай болалар ортопед-шифокорига мурожаат қилиш лозим.

Дисплазияни клиник, ультратовуш аппарати ёрдамида ва рентгенография усули билан текшириб, ташхислаш мумкин.  Даволаш усуллари ҳам ҳар хил бўлиб, у боланинг ёшига, туғма сон чиқиш даражасига қараб белгиланади. Биламизки, ҳар қандай касаллик эрта аниқланса, уни даволаш ҳам шунчалик осон кечади. Бунда оналардан эътиборли бўлиш талаб этилади. Бола оёғидаги калталик аниқланса,  нуқсон ҳар хил гипсли боғламлар, баъзи ҳолларда эса хирургик йўл билан ҳам бартараф этилиши мумкин. Бундан ташқари, оилавий поликлиникаларда чақалоқнинг 2 ойлик даврида ўтказиладиган ортопед-шифокор кўриги давомида гўдак оёқларини кенг йўргаклаш ёки “керувчи мосламалар” тақиш тавсия қилинади.

Мутахассисларнинг айтишича, дисплазия айрим ҳоллардагина наслдан-наслга ўтиши мумкин.  Аслида касаллик ривожланишига ва сон суякларининг туғма чиқишига бир нечта омиллар сабаб бўлади. Кўп ҳолларда думбаси билан  туғилган чақалоқларда учраса, ҳомиладорликнинг биринчи ярмидаги турли хасталиклар, жумладан, оғир ўтган токсикоз ҳам касалликни келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади. Бўлажак онанинг яшаш ва иш жойидаги экологик ҳолатнинг ҳам бундан таъсири катта.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?Тиббий сабоқлар

“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини

02.05.2024248
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025392
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025350
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024332