Темир моддаси етишмовчилиги эшитиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади

Эшитиш қобилияти фақат ёш ўтиши ёки шовқин туфайли заифлашмайди. Бунга организмда темир моддаси етишмовчилиги натижасида юзага келадиган камқонлик ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Олимлар эшитиш билан боғлиқ турли муаммолар бўйича ўтказилган тадқиқотда қулоғи оғирлик ва темир етишмовчили ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Бу ҳақда JAMA Otolaryngology — Head and Neck Surgery онлайн-журналида хабар берилди.

Лекин темир етишмовчилиги анемиясини даволаш осон. Агар ҳаддан ортиқ темир етишмовчилиги ва эшитиш қобилиятининг йўқолиши ўртасидаги боғлиқлик яхши аниқлаб олинса, бу ҳолатни олдиндан пайқашга ва ўз вақтида муолажа олишга ёрдам беради.

Олдиндан қулоғи оғирлик муаммосига сабаб бўлувчи омиллардан бири қон томирлари касалликлари деб ҳисоблаб келинади. Бундан ташқари, темир етишмовчилиги анемияси маълум шароитларда қулоқ шанғиллашини пайдо қилиши мумкин, деган қарашлар ҳам бор.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳаддан ташқари кенг табассум унчалик эътиборни тортмайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: