Жисмоний фаоллик Альцгеймер хасталигига қарши

АҚШнинг Миллий академияси олимлари Альцгеймер хасталигининг юзага келишини олдини олиш бўйича тадқиқот ўтказди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича жисмоний фаоллик мазкур касалликнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Маълумки, Альцгеймер касаллиги мия фаолиятининг сусайиб кетиши аломатларидан биридир. Бу дард қарилик маразми, деб ҳам аталади. Одам худди ёш боладек бўлиб қолади. Бемор бўлиб ўтган воқеаларни, қайси кун, қайси ҳафта эканлигини, ўзининг ёши, турар жойини эслаб қололмайди. Энг ёмони, хаста инсон яқинларини, ҳатто турмуш ўртоғини, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан ўзаро мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади.

Тадқиқот ўтказган олимлар бу хасталикка чалинмаслик учун тоза ҳавода сайр қилиш, артериал босимни доимий равишда назорат қилиб юриш ва жисмоний машқлар билан доимо шуғулланиш зарур деб таъкидлашмоқда.

Шифокорларнинг фикрича, спорт билан шуғулланадиган, кўп ўқийдиган, илмга ташна, ҳаётга қизиқадиган инсонларда бу каби хасталик белгилари асло кузатилмайди.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  “Тўртинчи ҳокимият”: унга муносиб бўлишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: