Минерал сув – кальцийнинг кони

Ҳанноверия университетида ўтказилган текширувлар минерал сув сут маҳсулотлари ўрнини тўлиқ босиши мумкинлигини кўрсатди. Сув организмнинг кальцийга бўлган талабини қондириш хусусиятига эга. Муҳими у сут маҳсулотларидек калорияли эмас, деб ёзади Zee News нашри.

Тадқиқотда 21 киши қатнашди. Мутахассислар кальцийли қўшилмалар, сут ва уч хил минерал сувдан 300 миллиграмм кальцийнинг қандай сингишини баҳолади. Кальций учала манбадан ҳам яхши ўзлашгани маълум бўлди. Сувдаги бошқа минераллар эса кальцийнинг сингишига таъсир кўрсатмади.

Кальций миқдори одатда сув бутилкаларининг ёрлиғида кўрсатилган бўлади. Германиялик олимларнинг тавсияси бўйича, одамлар ҳар куни 1000 миллиграмм кальций истеъмол қилиши керак. Бу икки литр минерал сув ёки уч стакан сут ичиш дегани.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: