КИЙИМИМ ПОКИЗА БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ…

Пахмоқ сочиқ ва халатлар юмшоқ бўлиши учун уларни ювиб бўлгандан кейин тузли сувга 15 дақиқа ботириб қўйиш керак бўлади. Бундай тартибда ювилган пахмоқ буюмларни дазмоллаш шарт эмас.

Ошхона пардалари яхши ювилиши ва ранги чиройли бўлиши учун кечаси совуқ тузли сувга ивитиб қўйиш лозим.

Дастрўмолчаларни тузли сувда ювсангиз ёки ювишдан олдин тузли сувга ивитиб қўйсангиз, яхши тозаланади.

Эркакларнинг бўйинбоғларини дазмоллаш шарт эмас. Агар бўйинбоғ жуда ғижим бўлиб кетган бўлса, уч литрли банкага қайноқ сув солиб, бўйинбоғни унга айлантириб, ўраб чиқиш лозим. Банка ёрилиб кетмаслиги учун уни иссиқроқ сув билан аста-секин чайиб ташлаш керак.

Шимларнинг тиззаси тезда чиқиб қолмаслиги учун дазмоллаш олдидан ўша жойига сиркали сув сепиш керак бўлади.

Нам ўтин яхши ёниши учун устига туз сепиш зарур.

Юлдуз ЮНУСОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Тери парваришида табиий восита

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: