Болангиз 6 ойлик бўлди

Энди унга қўшимча овқат зарур

Болага навбатдаги профилактик эмлаш кунидан аввалги 1 ҳафтада ва яна кейинги 1 ҳафта ичида янги овқат маҳсулотларини бериш таъқиқланади.

Бир марталик озиқнинг умумий миқдорини 50-200 граммгача оширишга эришилса, таъм қўшимчалари сифатида рационга ўсимлик мойи, сарёғ ҳамда мева ва унинг шарбатларини қўшиш тавсия этилади.

Ҳар доим янги озиқ-овқат маҳсулотини беришдан аввал уни кам миқдорда, яъни 5-10 гр. бериш зарур. Шундан сўнг гўдак ушбу маҳсулотни қандай ўзлаштиришини бироз кузатиб, ҳеч қандай аллергик реакция белгилари кузатилмаса, берилган маҳсулот миқдорини ошириш мумкин. Сунъий овқат чақалоққа фақатгина қошиқча ёрдамида берилади. Янги овқатни аввалги берилган маҳсулотдан 3-4 ҳафта ўтгач, бола рационига қўшиш талаб этилади.

Сунъий овқатлантиришни корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган болалар овқатлари билан бошлаш тавсия этилади. Сабаби улар экологик тоза маҳсулот бўлиши билан бир қаторда витамин ва минераллар билан бойитилган. Агар она чақалоқни корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган сунъий озуқа воситалари билан эмас, балки уй шароитида тайёрланган овқатлар билан боқишни хоҳласа, у ҳолда санитария-гигиена талабларига қаътий риоя этиш талаб қилинади.

Бир вақтда миттивойга икки хил янги озиқ-овқат маҳсулотларини бериш тавсия этилмайди. Сабаби унда аллергик реакция кузатилса, қайси маҳсулот туфайли бу ҳолат юзага келганини аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун иккинчи янги маҳсулотни 10-14 кундан сўнг бериш лозим.

Чақалоққа 6-7 ойлигидан бошлаб асосий озиқ сифатида эмас, балки десерт сифатида мева ва ундан тайёрланган шарбатларни бериш тавсия этилади.

Гўдак рационидаги учта асосий сунъий овқатни (бўтқа, сабзавотлар, гўшт) беришдан олдин қайси маҳсулот билан қай маҳал уни озиқлантириш борасида педиатр билан маслаҳатлашиб, овқатланиш тартибини режалаштириб олиш зарур.

Бола бир ёшга киргунича овқат таркибига шакар ва ош тузини қўшиш тавсия этилмайди. У овқатлангандан сўнг оддий қайнаган ичимлик сувини илиқ ҳолда бериш тавсия этилади. Компот, чой ва бошқа миттивойнинг таъм билиш ҳиссига бегона бўлган ичимликларни унга бериш таъқиқланади.

Уни 9-10 ойлигидан бошлаб мустақил овқатланишга ўргатинг. Бунинг учун кичкинтойга иккита қошиқча ва алоҳида ликопча ажратинг (қошиқнинг бирида ўзингиз болани овқатлантиринг, иккинчисида унинг ўзи овқатлансин). Агар гўдак касал бўлиб қолса, уни вақтинчалик кўкрак сути ёки ўзи ёқтирадиган бирор маҳсулот билан овқатлантиринг. Сунъий овқатларни фақатгина касалликнинг ўткир шакли ортда қолгандан сўнг бериш мумкин.

Яна ўқинг:  Профилактик тиббиёт: амалиёт ва самара

Эмизикли гўдакда оила билан биргаликда нонушта, тушлик ва кечки овқатланиш одати шаклланади. Фарзандингиз 3 ёшга тўлмагунча унга бульонлар бериш таъқиқланади. Бола ёшига тўлмасидан туриб, унга суюқ сут маҳсулотлари (сигир сути), берилмаслиги керак. Унга фақат ўзи истеъмол қилиб одатланган озиқ-овқат маҳсулотларидан бериш талаб этилади. Шунингдек, чақалоқ 1 ёшга тўлмагунча наринэ, биолакт, йогурт каби маҳсулотларни ҳам бериш мумкин эмас.

Сунъий овқатларни болага қуйидаги ҳолатларда бериш ман этилади: бола касал бўлса, иссиқ об-ҳавода, профилактик эмлаш даврида, маҳсулотнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса ёки уни тайёрлаш ва сақлашда талаб этилган қоидаларга амал қилинмаса.

Чақалоқ 6 ойлик бўлмагунча унга сунъий овқат бермаслик лозим. Аммо баъзи ҳолларда тиббий кўрсатмага биноан гўдак 6 ойлик бўлгунча сунъий овқатлантириш мумкин. Шундай бўлсада, ушбу ҳолатда ҳам миттивойни бундай овқатлантириш 4 ойликдан сўнг амалга оширилади. Агар чақалоқ соғлом бўлса, унга 6 ойлигида сабзавотли пюре ёки глютенсиз сутсиз бўтқа бериш мумкин. Творогни бола бир ёшга кириш арафасида бериш лозим. Чунки, бу маҳсулот унчалик озуқавий қувватга эга эмас. Шу билан бир қаторда юқори аллергенлик хусусиятга ҳам эга. Гўдакка 9 ойлигидан бошлаб нордон сут маҳсулотлари, хусусан, ёғсиз кефир ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларни бериш тавсия этилади. Агар берилган нордон сут маҳсулотлари болага ёқмаса, уни рациондан олиб ташлаш зарур.

Фарзандингиз бир ёшлигида уни уч хил усулда овқатлантириш даркор: табиий, сунъий ва аралаш. Онада кўкрак сутини керакли миқдорда сақлаб туриш учун ҳар гал гўдакни эмизгач, ундан сўнг аралаш овқатлантириш ҳам тавсия этилади. Энг муҳими, болани олти ойгача она кўкрак сути билан эмизиб боқиши зарур.

Қўшимча овқатлантириш:

Бола 5-6 ойлик бўлганида қўшимча овқатлантириш тавсия этилади. Бунда бир қатор минераллар (темир тузлари, мис, кобальт, кальций, фосфор, магний, марганец ва бошқалар) ҳамда витаминларга бой маҳсулотлар бериш талаб этилади. Асосан ўсимлик маҳсулотлари – сабзавотлар, мевалар, ёрмалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сунъий озиқлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Қўшимча овқат таркибидаги клечатка жажжи эркатойнинг ичак фаолиятини яхшилайди. Бу эса аста-секин болани кўкрак сутидан чиқаришда қўл келади.

 

Тавсиялар:

Қўшимча овқатлар чақалоққа кўкрак сути билан эмизишдан аввал кам миқдорда 7-10 кун мобайнида (дастлаб 2-3 чой қошиқда, кейинчалик аста-секин ошириб борилади) тавсия этилади. Овқатни қошиқчада бериш керак. Доимо боланинг ахлатини назорат қилиб бориш лозим.

Яна ўқинг:  Юксак эътироф

 

Гули ШАЙХОВА,

ТТА “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси” кафедраси профессори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: