Яна бир йўлланма
Хитойнинг Сяминь шаҳрида ташкил этилган халқаро марафонда ҳамюртимиз Андрей Петров муваффақиятли қатнашиб, XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Йигирма етти мингдан зиёд спортчи иштирокида ўтказилган марафонда Андрей маррани 2 соату 17 дақиқа 48 сонияда босиб ўтди ва Олимпиадага йўлланма берувчи меъёрни бажарди. Енгил атлетикачиларимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларига саккизинчи йўлланмани қўлга киритган. Бугунги кунга келиб “Рио – 2016” ўйинларига лицензияларимиз сони 51 тага етди. Шундан 24 таси паралимпиячиларимизга тегишли.
Т. ОРТИҚОВА