АНТИҚА КОНТАКТ ЛИНЗАЛАР
Лозаннадаги Швейцария политехника университети муҳандислари тасвирни яқинлаштириб ва узоқлаштириб кўрсата оладиган илк контакт линзаларни ишлаб чиқди.
Масштабни ўзгартириш учун линзага тушадиган нурнинг қутблаштирилишини ўзгартириш орқали махсус кўзойнак ёрдамида юқоридаги натижа амалга оширилади.
Тасвирни катталаштриш учун ўнг кўзни, кичрайтириш учун эса чап кўзни ёпиб туришга тўғри келади.