Шифобахш наъматак

Наъматак (итбурун) меваси таркибида С витамини (аскорбин кислотаси) лимондан кўра кўпроқ. Шунинг учун ҳам бу реза мева қон томирларини яхши мустаҳкамлайди. Р,В2,К,Е витаминлари мавжудлиги ҳам наъматакни авитаминоз ва гиповитаминоз касалликларини даволашда қўл келади.

Унинг антиоксидант хусусияти саратон хасталикларининг олдини олади. Фитонцид ва бактерицид хосиятлари эса турли микробларга қирон келтиради.

Иммунитети паст бўлган беморларга куз ва қиш фаслида итбурунли чой тавсия этилади. Итбурун таркибида кальций ҳамда магний тузлари бор. Мева уруғларида витамин Е мавжуд. Наъматак меваларидан дамланган дамлама ўпка сили, жигар, ўт қопини яллиғланиши, ичак ва буйрак касалликларини даволашда фойдаланилади. Шунингдек, унинг қайнатмаси иситма туширишда ҳам яхши ёрдам беради. Бундан ташқари наъматак дамламасини қулоқ оғриганда, шанғиллаганда томизилса яхши самара беради. Томоқ чайилса оғриқ тузалади.

Қуритилган наъматак мевасини целлофан халтачада сақламанг. Уни қоронғу ва ҳаво ўтказадиган жойга қўйинг.Чунки, қуёш нури таъсирида унинг таркибидаги С витамини парчаланиб кетиши мумкин.

Яна ўқинг:  Зиғир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: