МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШМОҚДА

Миллий матбуот марказида «Олмалиқ кон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Корхонада айни пайтда маҳаллийлаштириш дастури ижроси бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,  ўтган йилда 72 та лойиҳа асосида 157,2 млрд. сўмлик, янги 23 та лойиҳа асосида 17,5 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришилган. Шунингдек,  комбинат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида ўтган йилнинг октябрида импорт маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиб, унда республикадаги барча корхоналар иштирок этди.

Комбинат томонидан ўтган йилда  пўлат ва чўян қуймаларидан тайёрланган эҳтиёт қисмлар,  ностандарт қурилмалар, конвейер қурилмалари учун эҳтиёт қисмлар, ГРАТ ва ГРТ типдаги насослар, янчиш ва тегирмон ускуналари, экскаваторлар учун эҳтиёт қисмлар, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар ва ҳар хил турдаги маҳсулотлар, шу жумладан, кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик субъектлари полимер микросфералар, насос қурилмалар, радиаторлар, ферромарганец, фильтрлаш элементлари, кимёвий реагентлар, графит ва полимер асосдаги маҳсулотлар ҳамда технологик қурилмалар учун бошқа турдаги эҳтиёт қисмлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Айни пайтда, Фанлар Академияси билан ҳам ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, лаборатория шароитида олинган олеин кислотаси ишлаб чиқарилаётгани ҳам янгиликлардан биридир.

Жорий йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 161,4 млрд. сўмлик 87 та лойиҳани, шу жумладан, 4,3 млрд. сўмлик 17 та янги лойиҳани амалга ошириш белгиланган комбинат жамоаси мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиш учун меҳнат қилмоқдалар.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  САРИМСОҚ – ТАБИИЙ АНТИСЕПТИК ВОСИТА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: