Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2013 йил 25-26 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи, уни янада ривожлантириш истиқболлари, муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилди.
Бухорода Абу Али ибн Сино таълимотининг фан тараққиётидаги ўрнига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Франция, Жанубий Корея, Индонезия, Туркия ва бошқа мамлакатлардан келган олимлар иштирок этди.
Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишлаб “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида “Саломатлик кунлари” тадбири бўлиб ўтмоқда.
Наманган муҳандислик-технология институтида “Наманган текстили кластери” лойиҳасини шакллантиришнинг илмий-услубий ва амалий масалаларига бағишланган илмий анжуман бўлиб ўтди.
Нукус Олимпия заҳиралари коллежида стол тенниси бўйича Ўзбекистон биринчилиги бўлиб ўтди.
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда.…