Бошингиз оғрияптими? Буни дориларсиз қолдириш мумкин

Халқимизда “Табиб-табиб эмас, бошдан ўтган табиб” деган нақл бор. Дарҳақиқат, халқ табобатидаги синашта амаллар ҳар қандай хасталикни бартараф этишга қодир. Қуйида ана шундай бебаҳо тавсияларни келтириб ўтамиз.

 

Қон босими билан боғлиқ кучли бош оғриғида қуюқ дамланган ширин чой ёрдам беради.

Кўк чой қон босимини пасайтиради, чунки у бадандаги ёғларни эритади ва қон томирини кенгайтиради.

Бир чой қошиқдан кўк чой, қуритилган ялпиз, чой қошиқ учида долчин олиниб, бир стакан сувда дамланади ва 3 дона қанд солиб ичилса, бош оғриғига барҳам беради..

Гипотонияда ҳам ҳолсизланиш, бош оғриғида намаътакли тетиклаштирувчи чой дамлаб ичиш лозим. Қон босим паст кишилар занжабил ва кашнич зираворларидан ҳам қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Лавлаги илдизини асал билан қайнатиб, истеъмол қилинса, бош оғриғи дардига даво бўлади.

Акация дарахти барги ёки гулини қайнатиб ичиш ҳам бош оғриғидан халос этади.

Карам япроғини суви чиққунча туйиб, пешонага, икки чаккага, билак ҳамда қулоқ орти чуқурчасига боғланса, бироздан кейин бош оғриғи тўхтайди.

Картошка таркибида мавжуд бўлган моддалар ҳам бош оғриғига даво эканлиги маълум. Бош оғриғини қолдириш учун, арчилган хом картошкани қирғичдан ўтказиб, шарбатини сиқиб олинг. Шу шарбатдан 2-3 марта ярим стакандан ичилса, бош оғриқлари тезда йўқолади.

Яна ўқинг:  Фойдали маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: