Спортга ихтисослашган таълим муассасаларида аутсорсинг жорий этилади
Аксарият таълим муассасаларида ёш спортчиларимизни овқатлантиришда қониқарли деб бўлмайди. Шу сабабли Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан мазкур жараёнга замонавий илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Жумладан, 2018–2019 ўқув йили давомида Хоразм, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари тарбияланувчилари учун замонавий аутсорсинг хизмати (ишончли шартномавий хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади. Эндиликда ушбу ҳудудлардаги тадбиркорлар танловларда иштирок этиб, даромад олишлари мумкин бўлади.
Тўпланган тажриба ва ўтказилган синовлар натижадорлигидан келиб чиқиб, аутсорсинг хизмати келгусида вазирлик тизимидаги барча таълим муассасаларида жорий этилади.