Оқил Собиржонов совриндор бўлди
От спортининг конкур йўналиши бўйича ташкил этилган “Россия от спорти федерацияси кубоги” халқаро мусобақасида қатнашган Оқилжон Собиржонов гран-прида 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.
Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон каби мамлакатлар чавандозлари иштирок этган нуфузли турнирда вакилимиз барча тўсиқлардан хатоларсиз ўтди ва совриндорлар сафидан жой олди.
Оқил Собиржоновнинг Россиядаги муваффақияти яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари олдидан чавандозларимизнинг кайфияти ва руҳиятини кўтаргани ижобий ҳол.
Т. ОРТИҚОВА