Кўнгилдан бошланган ободлик

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган “Биродарлик қабристони” ҳарбий мажмуасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ҳашарда Тошкент шаҳар мудофаа ишлар бошқармаси ва туман мудофаа ишлари бўлимлари шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир доирасида мажмуада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Дарахтларнинг тупроғи юмшатилди ва оқланди. Гулзорлар бегона ўтлардан тозаланди. Қилинган меҳнат самараси тезда бўй кўрсатди. Атроф янаям саранжом-саришта, обод ва кўркам бўлди.

Ҳашар пойтахтимиздаги бошқа қабристонларда ҳам уюштирилди. Мазкур тадбирларда юзлаб ҳарбий хизматчи фаол қатнашди.

 

Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Буқоқни аниқлашда...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: