“ТАҚДИРИМСАН, БАХТИМСАН, ЭРКИН ВА ОБОД ВАТАН!”

Кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари якунлари тўғрисида” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Республика Маънавият тарғибот маркази фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг 21 йиллик мустақил тараққиёт йўли таҳлилига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг асосий мақсади ўтган давр мобайнида Ўзбекистон тарихидаги янгиланиш жараёнларининг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусияти ва ривожланиш босқичларини кенг аҳоли қатламларига етказиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Тарғибот даврида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча туманлар, мактаблар, ўрта ва олий таълим муассасалари, чекка қишлоқлар, турли миллат вакиллари истиқомат қиладиган ва чегара ҳудудларида ўтказилган учрашувларда олимлар, шоир ва ёзувчилар мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни аниқ далиллар асосида аҳолига тушунтириб бердилар. Истиқлолни мадҳ этувчи, она юртга садоқат ва муҳаббат руҳидаги шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётининг 3,7 баробар, аҳолининг реал даромади жон бошига 7 баробар, ўртача пенсия миқдори 9 баробар, ойлик иш ҳақи 18 баробар, одамларнинг умр кўриш даражаси 7 баробарга ўсганлигининг ўзи мамлакатимиз юксалиш даражасини кўрсатиб турибди.

Тадбир сўнгида тарғибот ишларида фаоллик кўрсатган ташкилотларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

М.ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015-6)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: