ҚАДР меҳнатдан топилади, иззатда кўринади

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ҳам муносиб ўрни борлигини хал­қимиз доимо ҳис қилади. Мамлакатимиз раҳбари томонидан 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ўз олдига қўйган вазифаларини тўлақонли амалга оширишда самарали фаолият юритишни тақозо этади.

Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш тиббий-ижтимоий патронаж хизмати ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

– Бу борада бизнинг таянч масканимизда ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга ошириляпти, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Хатирчи туман таянч маскани директори Сайёра опа Жўраева.

Хусусан, туман таянч маскани ўтган йили “Силни даволаса бўлади” лойиҳасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди ва 15 миллион сўм грант соҳиби бўлди. Бу йил “Экология – бу ҳаёт” лойиҳаси устида иш олиб бориляпти.

Таянч маскани раҳбари Сайёра опа Жўраеванинг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги ва фидойилиги давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, у 2011 йил Президентимиз фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Х.ИСЛОМОВ,

Навоий вилояти

Яна ўқинг:  Тошкент халқаро конференцияси минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: