Спортчи отанинг чемпион ўғли
Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар спорти соҳасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Юртимизда ҳар бир ёш авлод истеъдодини аниқлаб, уни ривожлантириш йўлида барча шароитлар яратилган.
Муҳаммадамин Норов ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланётган тиришқоқ ёшларимиздан. У бир неча бор комбат-айкидо спорт тури бўйича Тошкент шаҳар ва республика чемпионатларида фахрли ўринларга сазовор бўлган. Ёш спортчи 2016 йил Таиланднинг Банкок ва АҚШнинг Нью-Йорк шаҳарларида самбо кураши бўйича ўтказилган мусобақада ҳам устозлари ишончини оқлаб, якунда 3-ўринни қўлга киритди.
– Спортчи бўлишимга асосан отам сабабчи бўлган, – дейди Муҳаммадамин. – У киши спортнинг муайтай, кикбоксинг, комбат-айкидо турлари билан шуғулланади. Келажакда Олимпия ўйинлари чемпиони бўлмоқчиман.
Тилагимиз, юртимиз спорти ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ана шундай иқтидорли ёшларимиз сафи кенгаяверсин.
Мастура ҲАКИМОВА