Оилалар тотувлиги

профилактика инспекторларининг маҳалла билан фаол ҳамкорлиги самарасидир

Профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ва жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчилик билан ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга.

Ушбу ҳамкорлик кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари тамойилини ўзида ифода этади.

Профилактика инспекторининг маҳаллалар билан фаол ишлаши, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш имконини беради. Мустақиллик йилларида қабул қилинган кўплаб қонунлар ва қарорда ҳам бу масалаларга аълоҳида эътибор берилган.

Маҳаллаларда тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, юртдошларимизда огоҳлик ва фаолликни ошириш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси сардори ва аъзолари, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида ўндан ортиқ комиссиялар ишлаб турибди. Ушбу комиссиялар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда бартараф этиш бўйича профилактика инспекторларига яқиндан кўмак берадилар. Шу билан бирга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ишончли ҳамкорлиги ҳам бунда салмоқли ўрин тутмоқда.

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси ва ушбу комиссиялар ўз вазифасига муносиб ёндошса, фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига эришилади. Оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти пайдо бўлади. Пировардида ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшилади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали эса маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашилади. Зеро, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг асосий мақсади ҳам маҳаллаларда тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларда огоҳлик ва фаолликни оширишдан иборатдир. Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда яраштириш комиссиялари билан ҳамкорлиги ҳуқуқбузарлик содир этган ва профилактик ҳисобда турган шахсларнинг такроран ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олишда ва уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишида самара беради.

Афсуски, айни кунларда оилавий келишмовчилик натижасида маҳаллаларда турли ҳуқуқбузарликлар, майда безориликлар содир бўлмоқда. Масалан, жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида Чилонзор туманида ажримдан сўнг алимент тўлашмаётганларга оид 22 та, маҳалладошларнинг ўзаро жанжалига оид 35 га яқин вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқбузарликлари бўйича 15 та масала кўриб чиқилди. Бу ҳуқуқбузарликларнинг асосий жабрдийдаси вояга етмаган болалар бўлиб қолаётгани ачинарлидир. Чунки, оиладаги ва қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик ҳам болалар кўз ўнгида содир бўлмоқда. Бу эса ўз-ўзидан улар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

Яна ўқинг:  Васийлик ва ҳомийлик

Меҳр-муҳаббатли оилаларда ва осойишта маҳаллаларда доимо қут-барака бўлади. Болалар эса бундай муҳитда соғлом фикрловчи, етук инсонлар бўлиб камолга етади.

 

 

Равшан САЪДУЛЛАЕВ,

Чилонзор туман ИИБ терговчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: