Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Навоий вилоятига сафар қилди.

Ушбу вилоят ҳақида гап кетганда, аввало, унинг меҳнаткаш халқи, ер ости ва ер усти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти кўз олдимизда намоён бўлади. Мамлакатимизнинг йирик саноат ҳудуди ҳисобланган мазкур вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати изчил ривожланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўзининг сайловолди дастурида Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этган эди. Президентимиз ташриф давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди, халқ билан бевосита мулоқот қилди.

Яна ўқинг:  Юрак касалликларига энди масофадан ташхис қўйилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: