“Лаззат”

Зарур масаллиқлар: 4 дона тухум, 2 стакан шакар, 2 стакан суюқ қаймоқ, 20 гр. сариёғ, 50 гр. какао, ванилин, хамир кўпиртиргич, ун керак бўлади. Крем: суюқ қаймоқ, қуюлтирилган сут (оқ ва жигар рангидан), 300 гр. ёнғоқ.

Тайёрланиши: Тухумни сариғидан ажратиб оқини кўпиртириб, оз-оздан шакар солиб яна кўпиртиришни давом эттирамиз. Сўнг суюқ қаймоқ, сариёғ, ванилин, хамир кўпиртиргич ва ун солиб яхшилаб аралаштириштирамиз. Ярим тайёр маҳсулотга 50 гр. какаони қўшамиз. Думалоқ қолипга тайёр масалиқни солиб 180С да 45-дақиқа газ печига қўямиз. Пишириғимиз пишгунга қадар кремини тайёрлаб оламиз. Бунинг учун икки хил қуюлтирилган сутга суюқ қаймоқ солиб, миксер ёрдамида аралаштирамиз.

Пишган пирогни уч бўлакка бўлиб, ҳар бир қаватига тайёр крем суртамиз унинг устидан ёнғоқ сепамиз. Энг устки қисмига крем суртиб какао сепамиз. Пишириғимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Fond faoliyatidan (2016-6)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: