1 июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда туман хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси таянч маскани, Олмазор туман "Баркамол авлод" Болалар маркази ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Ораста қизлар даврасида" деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.
Тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад баркамол ва соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, заиф эшитувчи ўқувчилар ўртасида дўстона муносабатни ривожлантириш, уларни касбга йўналтиришда ёшларни қизиқтириш, шунингдек, қизларни мактабдан кейинги мустақил ҳаётга тайёрлаш ва шу орқали ўзларининг интилишлари, истак ва хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда ўз мақсадларини белгилаб унга эришишни ўргатишдир.
Танловда қизлар белгиланган шарт бўйича беллашиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди. Беллашув сўнггида қизлар "Энг ораста қиз", "Энг латофатли қиз", "Энг чаққон қиз", "Энг зийрак қиз" каби номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, ушбу таълим масканида байрам муносабати билан эшитишида нуқсони бўлган болаларни спортга кенг жалб қилиш, уларнинг саломатлигида спортнинг аҳамияти муҳим эканлиги ҳақида тушунчаларини бойитиш мақсадида мактабнинг 1-синф ўқувчилари ўртасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
Тиббиёт оламиХотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...
Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
