
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди:
– Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз. Йўлакда деворга осиғлик фотосурат ва улуғ алломаларнинг таълим-тарбия, одоб-ахлоққа оид ҳикматли сўзларидан дилим равшанлашиб, ёшларнинг юзидаги бахтиёрликни кўриб, талабалик даврларим эсга тушди.
1918 йилда ўз фаолиятини бошлаган Йўлдош Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт коллежи 2006 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 360-сонли буйруғига асосан 2-Республика тиббиёт коллежи номини олди. Бугунги кунда 2 та ўқув ва спорт биносига эга таълим масканида 1006 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Тиббиёт коллежида ҳамширалик ва фельдшерлик иши, фармацевтика, тиббий профилактика ва тиббий-ижтимоий ишлар йўналишлари бўйича ўқувчилар ўқишга қабул қилиниб, тиббиёт соҳасида малакали кадрлар етиштириб чиқариляпти.
Айни пайтда таълим маскани Тошкент фармацевтика институтининг «Дори турлари технологияси», «Фармацевтик кимё», «Фармакогнозия ва ботаника асослари» кафедралари, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг «Амбулатория тиббиёти ва клиник радиологияси», «Патология анатомия» кафедралари билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани ўқувчиларнинг амалиёт ўташларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўқувчиларнинг сифатли таълим олишларида интернет тармоғига уланган Ахборот-ресурс маркази, назарий машғулотлар ўқув хоналари, лаборатория, компьютер ва лингафон синфлари, амалиёт ва амалий кўникмалар ҳамда махсус жиҳозланган тренинг хоналари муҳим аҳамият касб этиб келяпти. Шунингдек, умумтаълим фанлари ўқув лабораториялари меъёрий талаблар асосида жиҳозланган бўлиб, махсус фанлар бўйича ўқув-лаборатория ишлари олиб борилади. Ўқув ва амалиёт хоналари замонавий ўқув жиҳозлари, баннер, муляж ва фантомлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Тренинг заллари эса Япониянинг «JICA» агентлиги тиббий-асбоб ускуналари билан таъминланган.
– Тиббиёт коллежимизга 2020-2021 ўқув йилида ўқувчиларни қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сонли баёни 4-иловасига кўра 840 нафар қабул режаси белгиланган, – дейди ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Исомиддин Баҳромов. – Бешта йўналиш бўйича кадрлар тайёрлаб келаётган таълим масканимизда соғлом авлодни вояга етказиш, ёшларни касб-ҳунарли қилиш ва билим олишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик бугунги ёшларнинг дунё миқёсида улкан ютуқларга эришишларига йўл очди. Таълим соҳасига қаратилган юксак эътибор бугунги ёшларнинг ақлли, билимдон бўлиб вояга етишларида залворли қадам бўлди.
Тиббиёт коллежида талабаларнинг ижтимоий ҳимоясига ҳам катта аҳамият қаратилган. Таҳсил олаётган 5 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари, 6 нафар жисмоний имконияти чекланган ва 2 нафар чин етим талабалар коллеж маъмуриятининг доимий эътиборида.
Ёшларни ватанпарварлик, аждодлар мероси, буюк тарихимиз ва улуғ алломалар қолдирган бебаҳо меросга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Коллежда дарслар сифатини таъминлаш, малакали кадрлаш тайёрлаш, ёшларга сифатли таълим бериш мақсадида услубий ёрдам «Ёш ўқитувчилар мактаби» ташкил этилган бўлиб, тажрибали ўқитувчилардан Мавлуда Бекова, Индира Юнусова, Ҳожал Назарова ёш кадрлар билан ишлаб келишмоқда.
– Коллежда мавжуд касбларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда Тошкент шаҳридаги даволаш профилатика муассасалари билан 14 та, дорихоналар билан 11 та, санитария эпидемиология станциялари билан 4 та ҳамкорлик шартномалари тузилган. Ўқувчилар йил давомида ушбу муассасалар билан жадвал асосида малакавий амалиёт ўташади, – дейди касбий таълим бўйича раҳбар ўринбосари Дурдона Шарофиддинхўжаева.
Ўқувчилар бандлигини таъминлашда назарий билимларни амалий тарзда мустаҳкамлаш ва уни амалиётга татбиқ этишда туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган. Шаҳардаги даволаш профилактика муассасалари, очиқ ва ёпиқ дорихоналар, давлат санитария-эпидемологик осойишталик марказлари (ДСЭНМ), оилавий поликлиникалар ва ихтисослаштирилган марказлар билан уч томонлама шартномалар асосида битирувчиларнинг бандлиги таъминланмоқда. Жумладан, ўтган йилда 842 нафар битирувчидан 76 фоизининг бандлиги таъминланиб, 18 фоизи маҳаллий олий ўқув юртларида, 3 фоизи халқаро олий ўқув юртларида ўқишга киришга муваффақ бўлди.
Марям АҲМЕДОВА,
журналист
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
