Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...

25.07.2024
263 марта ўқилди
Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган  патронаж ва скрининг текширувлар...

Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган.

Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар соғлигини асраш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида улар мунтазам равишда патронаж ва скрининг текширувларидан ўтказилади.
Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида 35–55 ёшли аёллар скрининг дастурлари билан қамраб олинади. Бунда оила шифокори томонидан 3 йилда 1 марта уларда бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу тоифадаги аёлларда тор соҳа мутахассиси (гинеколог) кўриги, лаборатор ва кольпоскопия каби инс­трументал текширувлар олиб борилади.

45 – 65 ёшли аёлларда оила шифокори томонидан 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади. Бунда уларда тор соҳа мутахассиси (онколог) кўриги, маммографик инструментал текширувлар амалга оширилади.


15 – 49 ёшли хотин-қизларда эса оила шифокори томонидан мунтазам профилактик кўриклар, ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича текширувлар йилда бир марта ўтказилади.

Уларда гинеколог ва бошқа тор соҳа мутахассислари томонидан кўрсатмага асосан кўриклар ташкил этилади. Қоннинг умумий таҳлили лаборатор шароитда текширилиши ҳам скрининг дастурлари доирасига киритилган.
Патронаж хизмати доирасида тиббий бригада дояси томонидан ҳомиладор аёлларда 2 марта – ҳомиланинг 12 ва 32 ҳафталикларида текширув амалга оширилади.

Шоира АБДУСАТТАРОВА,
Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025322
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024122
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167