
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Британия ҳукумати кўмагида ташкил этилган “Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” халқаро кампаниясининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида “Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига секторлараро ёндашув: миллий тажриба, тажриба ва ютуқлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш учун кураш халқаро кунидан 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунигача давом этадиган “16 кун фаоллик” кампанияси аёлларга нисбатан зўравонликни инсон ҳуқуқларининг энг йирик бузилишларидан бири сифатида ҳал этиш заруратини таъкидлайди.
Давра суҳбатида давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши кураш ҳамда болаларни ҳимоя қилиш тизимларини такомиллаштириш бўйича ютуқ ва муаммолар ҳамда келгуси стратегияларнинг муҳокамаси кўриб чиқилди.
Нигина Абазода,
УНФПАнинг Ўзбекистондаги вакили:
– Гендер зўравонликка қарши курашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш жуда муҳимдир. "16 кун фаоллик" кампаниясининг бошланиши аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга бўлган садоқатимизни тасдиқлайди. Маълумотларга асосланган ва тўпланган тажриба билан бойитилган биргаликдаги ёндашувлар хавфсиз ва адолатли жамиятни яратишнинг калитидир”.
Давра суҳбатида зўравонликдан жабрланганларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар доирасини кенгайтириш, “Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши каби ютуқлар тилга олинди.
Мансурбек Оллоёров,
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси,
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
