Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

07.03.2024
54 марта ўқилди
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида олиб борилаётган илмий-амалий  тадқиқотлар натижалари асосида  эркаклар ва хотин-қизлар тенг ҳуқуқлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда жамиятда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот иститути негизида Оила ва гендер илмий тадқиқот институти ташкил этилди.

Фармонга кўра,  унинг асосий вазифалар этиб қуйидагилар белгиланди:

Қўмита тизими ходимлари, шунингдек, маҳалла хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш;

Оила ва хотин қизлар, гендер тенглик масалаларига оида муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, натижалар бўйича муаммолар ечими юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар учун тавсиялар ишлаб чиқиш ва киритиш;

Оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масаллари бўйича аҳоли ўртасида ўтказиладиган тарғибот ишлари учун услубий қўлланмалар ва тарғибот материаллари тайёрлаш;

 Оила, хотин қизлар ва гендек тенглик масалалари бўйича фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар, социологик сўров, илмий конференциялар ўтказиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

Олимлар ва илмий салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, илмий тадқиқот изланувчиларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ишланмаларини амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш;

Оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид халқаро индекс ва рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга киритишдан иборат.

Тадбирда институт директори Нодира Эгамбердиева, директор ўринбосари Ҳамид Абдураҳмонов, бўлим бошлиқлари Бобир Хонтўраев ва Хуршида Саидвалиева илмий-тадқиқот институтути томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, хотин-қизлар малакасини ошириш бўйича лойиҳалар, 2024 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар ва янги лойиҳалар, оиладаги бахтлилик индикатори методологиясини такомиллаштириш, “Масъулиятли ота-оналик мезонлари”, оилавий қадриятлар ва гендер индекслар каталоги ҳамда таҳлилий маълумотлар натижаси ҳақида маълумот беришди.

Марям АҲМЕДОВА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024111
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024137