Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бодринг етиштириш бўйича тавсиялар

21.02.2017
4096 марта ўқилди
Бодринг етиштириш бўйича тавсиялар

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Ранний – 645, Ўзбекистон – 740, Зилол, Парад, Конкурент, Наврўз, Омад, Талаба ва Голландия F1 дурагайларидан Алиби, Астерикс, Регал, Аякс, Суперина.

Уруғ танлаш. Экиладиган бодринг уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун (синмаган), вазндор, зарарланмаган бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади. Уруғлик экиш олдидан илиқ сувда 1–2 соат ивитиб қўйилади

Ер тайёрлаш. Дастлаб майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан сифатли қилиб тозаланади. 1 сотих ерга 200 кг (10 сотихга 2 тонна) чириган гўнг солинади. Чириган гўнг билан биргаликда 1 сотих майдонга фосфорнинг 75, калийнинг ҳам 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич 1,6 кг аммофос, 1,2 кг калий хлорга тўғри келади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда чириган гўнг ва минерал ўғитлар билан аралаштирилиб юмшатилади. Йирик кесаклар майдалангач, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

Экиш муддати ва схемаси. Эртаги бодринг жанубий минтақаларда очиқ майдонларга 1–10 апрелда, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 10–20 апрелда, шимолий минтақаларда 20–30 апрелда; ўртаги муддатда жанубий вилоятларда 20 апрель-5 май, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 1–10 май, шимолда 1–15 май, кечки бодринг жанубда 10–20 июлда, марказий минтақаларда 15–30 июнь, шимолий минтақаларда 15–25 майда экилади. Эртаги маҳсулот етиштириш учун плёнкали ёпқичлар остига март ойининг 2–3-ўн кунлигида 70×140×40 см оралиқда уруғ ташланади. Очиқ майдонда қўлда 70×30,90×20 см схемада 4–5 см чуқурликка экилади. Уруғ сарфи 1 сотихга 50–60 г (10 сотихга 500–600 г). Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Парваришлаш. Униб чиқиб ниҳоллар уруғ палла баргчалари даврига киргандан кейин биринчи, битта чинбарг даврига киргандан кейин эса иккинчи марта ягана қилинади. Қатор ораларига қўл кучи ёрдамида кетмон билан 15–16 см чуқурликда, ўсимлик атрофи билан юмшатиб туриш, минерал озиқа ва сув бериб бориш керак. Ўсув даври мобайнида ҳар икки-уч суғоришдан кейин қатор ораларини 15–16 см чуқурликда юмшатилиб борилади.

Ўғитлаш. 1 сотих ердаги бодринг тук ҳолда 5,8 кг сульфат аммоний, 2,2 кг аммофос, 1,5 кг калий хлор ўғитлари билан озиқлантирилади. Сувга талабчанлиги жиҳатдан бодринг сабзавот экинлари орасида биринчи ўринда туради. Найчалаш ва меваси етилган даврда бодринг сувни айниқса кўп талаб қилади. Вегетация мобайнида эртаги бодринг 14–15 марта, кечки бодринг сизот суви чуқур ерларда 10–11, юза жойларда эса 8–9 марта суғорилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Бодринг уруғи эрта баҳорда қуруғича экилади. Агар тупроқ яхши қизиган бўлса экишдан олдин уруғ бир сутка давомида сувда ивитилади. 1 кг уруққа препарат (2 фоизли 34% Витавакс, 1,5 фоизли 60,7% Превикур) пуркаб, уруғни зарарсизлантириш тавсия этилади.

Бодринг зараркунандаларига – каналар, пашшалар, ширалар, трипслар, оққанотлар киради. Ўсимликнинг ўсув даврида 10 сотих ерга каналарга қарши ҳосилни йиғишдан 20 кун олдин икки марта 25 фоизли Аппловуд н. кук. (50 г) ёки Моспилан 20%н. кук. (25–30 г) сепилади. Антракноз, пероноспороз, аскохитоз, доғланишлар, бактериоз ва ун шудринглар касалликларга қарши 25 фоизли Байлетон н. кук (100–200 г), 72,2 фоизли Превикур с. э. к. (150 мл), Курзат Р н. кук. (200–250 г), Рирдомил голд 68% с. д. г. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60–70 литр сувга таёрланган аралашма ишлатилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024250
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024160
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025284
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024218