Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига сабаб...

08.11.2023
260 марта ўқилди
Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига сабаб...

Меъёрдагидан кам уйқу, асосан, марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.

Масалан, ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса, яъни бола асфиксия (нафас олиш фаолиятининг ўткир бузилиши туфайли қонда ва тўқималарда кислород етишмаслиги), гипоксия (қонда ва тўқималарда кислороднинг меъёрдан камайиши) ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.

Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир. Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.

Малика УСМОНОВА,
неонатолог

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024235
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024113
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024571
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025368