Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

29.11.2024
510 марта ўқилди
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар тишларини даволатиши мумкинми?

Ҳомиладорликда, аввало, тиш­лар ва милкларнинг яхши парвариш қилиниши жуда муҳим. Чунки мазкур ҳолат умумий саломатликка ҳам таъсир кўрсатади.
Айтиш лозимки, бу даврда гормонал ўзгаришлар туфайли милк ва тишлар сезувчан бўлиб қолади. Оқибатда милклар яллиғланиб, тез-тез қонайди. Яллиғланиш (гингивит) ҳомиладорларда жуда кенг тарқалган касаллик бўлгани боис, тишларни ўз вақтида даволатиш ва профилактика чораларини кўриш зарур.
Агар бу муаммолар тезда бартараф этилмаса, улар янада жиддийроқ касалликларга сабаб бўлиши, жумладан, пародонтит – милкнинг оғир яллиғланиши ва тишларнинг тушишига олиб келиши мумкин.
Албатта ҳомиладорликда тиш­ларни даволатиш мумкин, бироқ бунинг учун айрим қоидаларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ.

Айниқса, биринчи уч ойликда ҳар қандай даволанишни кечиктириш тавсия қилинади. Сабаби, бу давр ҳомила учун энг муҳим ривожланиш палласи ҳисобланади.

Иккинчи уч ойлик эса, аксинча, тишларни даволатиш учун қулай ва хавфсиз даврдир. Боиси бу вақтга келиб, ҳомиланинг асосий органлари шаклланиб улгуради.
Учинчи уч ойликда ҳам даволанишни имкони борича кечиктириш ёки енгил тартибда ўтказиш керак. Қолаверса, узоқ муддатли муолажалар ёки оғир операциялардан қочиш мақсадга мувофиқ. Сабаби, бу ҳолат аёлнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Шунингдек, қоидаларга кўра, ҳомиладорлик пайтида рентген нурларидан қочиш тавсия этилади. Лекин замонавий рентген аппаратлари кичик дозада нур тарқатишини инобатга олсак, агар тишларни рентген қилиш зарурати туғилса, буни махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин.

Бу даврда тишларни даволашда ишлатиладиган анестезия воситалари ва дориларга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. Шифокорлар одатда ҳомила учун хавфсиз бўлган анестезия воситаларини танлайди. Бироқ ҳар қандай даволаниш олдидан аёл ҳомиладор эканлиги ҳақида стоматологга хабар бериши зарур.
Қолаверса, бу даврда тиш­ларни кундалик тозалаш жуда муҳим. Тишлар ва милкларни ювиш учун йўғон чўткалар ва тиш ипларидан фойдаланиш керак. Шу билан бирга, истеъмол қилинадиган дори воситаларини стоматолог ёки терапевт билан маслаҳатлашган ҳолда амалга ошириш лозим.


Миравзал ИРХАНОВ,

олий тоифали шифокор

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025321
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024283
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.202496
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.202490