Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

24.01.2025
322 марта ўқилди
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизларимиз кўп вақтини мактабда таълим олиб ўтказиши барчага аён ҳақиқат.

Юртимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, хусусан, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорларига мувофиқ умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чоралари белгиланган. Хўш, ўқувчиларнинг таомномасидан нималар жой олиши муҳим?
«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»да умумтаълим муассасаларида ўқувчилар истеъмол қилиши мумкин бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ҳам белгиланган. Улар қуйидагилардан иборат:

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари:
– И категорияли мол гўшти, бузоқ гўшти, ёғсиз қўй гўшти (ҳафтада 1-2 мартадан кўп эмас), парранда гўшти, курка, қуён гўшти, балиқ, товуқ тухумлари омлет ёки қайнатилган ҳолда.

Cут ва сут маҳсулотлари:
– сут (2,5, 3,2, 3,5 фоиз ёғлилик даражаси), пастеризацияланган, стерилланган, қуруқ; қуюлтирилган сут (тоза ва шакар аралаштирилган ҳолда), қуюлтирилиб-пиширилган сут; творог (ёғлилик даражаси 9 ва 18 фоизли; агар ёғлилик даражаси унчалик баланд бўлмаса – 0,5 фоизли); ўткир бўлмаган турдаги пишлоқ (қаттиқ, юмшоқ, эритилган, зираворларсиз колбаса турдаги); термик қайта ишланганидан сўнг қаймоқ (10, 15, 30 фоиз ёғлилик даражаси); кефир (қаттиқ); ёгуртлар (термик ишлов берилмаган – табиий, сутли ва қаймоқли турлари маъқул); қизариброқ ивиган қатиқ (ряженка), қатиқ, бифидок ва бошқа сут маҳсулотлари; қаймоқ (ёғлилик даражаси 10, 20 ва 30 фоиз).

Озиқ-овқат ёғлари:
– сариёғ; ўсимлик ёғи (кунгабоқар, фақат доғланган пахта ёғи); салатларга, винегретлар, селд балиғи, иккинчи таомлар салат ёғи; маргарин пишириқлар учун; қовуриш учун чекланган (фақат олий навлар).

Қандолатчилик маҳсулотлари:
– конфетлар (зефир, қиём, мармелад маъқул), шоколад ҳафтасига бир мартадан ошмаслиги керак; қотирилган кулча нон (галета), пишириқ, крекер, вафли, кекс (таъм берувчи моддаларсиз); пишириқлар, тортлар (уваланадиган хамирли ва бисквитли, кремсиз); қиём, мураббо, повидло, корхонада қадоқланган асал.

Сабзавотлар:
– картошка, карам, гулкарам, сабзи, лавлаги, бодринг, помидор, қовоқча (кабачки), кулчақовоқ (патиссон), пиёз, чеснок (кичик мактаб ёшидаги болалар учун чекланган миқдорда), петрушка (кашничсимон кўкат), шивит, селдерей (кашничсимон ошкўк), томат пастаси, томат-пюре.

Мевалар:
– олма, нок, олхўри, узум ва бананлар; ҳар кимнинг истеъмол қила олиш қобилиятига қараб цитрусли (апелсин, мандарин, лимон); қуритилган мевалар.

Дуккаклилар:
– нўхат, ловия, соя, мош.

Шарбат ва ичимликлар:
– маҳаллий табиий ва импорт шарбатлар, ишлаб чиқарилган ичимликлар (оқартирилган ва қуйқали), имкон қадар кичик қадоқда; консервантларсиз ва қўшимча моддаларсиз ишлаб чиқариш туридаги витаминли ичимликлар; какао, чой; ичимлик суви.

Консервалар:
– гўштли консерва; консерва овқатлари (гўштли суюқ овқат (рассолник), мол гўштли карам шўрва, мол гўштли гречка каби табиий маҳсулотлар бўлмаганда истисно тарзида); лосос (қизил гўштли балиқ); шарбатлар, мева бўлаклари, бақлажон ва қовоқча икраси;
стерилланган помидор ва бодринглар, нон, ёрма, макарон маҳсулотлари – барча турлари чекланмаган миқдорда тавсия этилади.

Мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишни кенг тушунтириш ишлари олиб борилиши жуда муҳим ҳисобланади. Ўқувчиларнинг сифатли озиқ-овқатлар билан таъминланишини назорат қилиш келгусида соғлом авлод вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024510
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024283
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.202496
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.202490