Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юқумли касалликлар профилактикаси: эпидемиологик барқарорликни таъминлаш йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

20.11.2026
765 марта ўқилди
✍️ Муаллиф:Шалола БОЛТАҚУЛОВА, “Sogʻlom avlod” мухбири
Юқумли касалликлар профилактикаси: эпидемиологик барқарорликни таъминлаш йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан “Мамлакатдаги эпидемиологик вазият: юқумли касалликлар профилактикасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда мамлакатимизда юқумли ва паразитар касалликлар бўйича мавжуд эпидемиологик вазият, касалликларнинг олдини олиш, аҳолини профилактик эмлаш билан қамраб олиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Вазият доимий назоратда

Бугунги кунда республикада юқумли ва паразитар касалликлар бўйича эпидемиологик вазият мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назорат қилиб келинмоқда. Айни пайтда айрим инфекциялар, жумладан, қизамиқ, менингококк инфекцияси, сувчечак ва бруцеллёз билан касалланиш ҳолатларида ўсиш кузатилмоқда.

Шу билан бирга, 2025 ва 2026 йиллардаги кўрсаткичлар таққосланганда, ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 15 фоизга, вирусли гепатитлар 23,3 фоизга, грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар 64,2 фоизга камайган.

Жорий йилнинг дастлабки 10 ойи давомида республика бўйича 2 542 та қизамиқ ҳолати қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, 2024 йилда бу кўрсаткич 20 940 тани ташкил этган.

Қизамиқ тарқалишини чеклаш ва аҳоли ўртасида иммунитет даражасини ошириш мақсадида республикага 1,6 миллион доза вакцина олиб келинган. Ҳозирда ушбу инфекцияга қарши эмлаш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Профилактик эмлаш – саломатлик кафолати

Мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календари асосида аҳолига 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмлаш тадбирлари бепул амалга оширилмоқда. Жумладан, қизамиқ, полиомиелит, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, ротавирус ва бошқа қатор инфекцияларга қарши вакциналар билан эмлаш йўлга қўйилган.

Сўнгги ўн йил давомида профилактик эмлаш билан қамров даражаси 95 фоиздан юқори кўрсаткичда сақланиб келмоқда. Бу мамлакатимизда юқумли касалликларга қарши курашиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг муҳим натижасидир.

Иммунизация тадбирлари самараси ўлароқ, 1996 йилдан буён ёввойи полиовирус сабабли полиомиелит ҳолатлари қайд этилмаган. Ўзбекистон полиомиелитдан холи ҳудуд сифатида эътироф этилган. Шунингдек, қизилча инфекцияси элиминация қилингани ҳамда вирусли гепатит Внинг онадан болага юқиши бартараф этилгани бўйича халқаро сертификатларга эга.

Эмлаш жараёнида вакциналарнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳам алоҳида эътиборда. Бу борада совуқлик занжири тизимини такомиллаштириш, вакциналарни белгиланган ҳароратда сақлаш ва ташиш имкониятларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, GAVI ташкилоти кўмагида 3 400 та оилавий поликлиниканинг эмлаш пунктлари 600 дан ортиқ тиббий совуткич билан таъминланган. Шунингдек, вакциналарни ташиш ва сақлашда махсус транспорт воситалари ҳамда термосумкалардан фойдаланилмоқда.

Мавсумий хасталикларнинг олдини олиш – муҳим вазифа

Куз-қиш мавсумида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, тиббиёт ходимлари, 65 ёшдан ошган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликлари мавжуд беморлар ҳамда ёш болаларни мавсумий гриппга қарши эмлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки ушбу тоифадаги аҳоли инфекцияларни оғир кечириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар қаторига киради.

Таълим ва мактабгача таълим ташкилотларида хоналарни мунтазам шамоллатиш, нам тозалаш ишларини олиб бориш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш ҳамда болалар саломатлигини доимий назорат қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Тиббиёт муассасаларида беморларни эрта аниқлаш, лаборатория текширувларини ўтказиш, инфекцияларнинг тарқалишини чеклаш ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Мутахассислар фуқароларга тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, томоқ оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби аломатлар кузатилганда ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишни тавсия этмоқда. Шунингдек, антибиотик воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилмаслик зарурлиги алоҳида таъкидланмоқда.

Профилактика – ҳар бир фуқаронинг масъулияти

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, юқумли касалликларга қарши курашиш фақат тиббиёт муассасалари ёки мутасадди ташкилотларнинг вазифаси эмас. Бу жараёнда ҳар бир фуқаронинг масъулияти, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши, профилактик эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиши ва касаллик аломатларига бефарқ бўлмаслиги муҳим аҳамият касб этади.

✍️ Муаллиф:Шалола БОЛТАҚУЛОВА, “Sogʻlom avlod” мухбири

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024914
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024583
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241706
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251438