
Тишларимиз билан боғлиқ муаммоларни камайтириш учун биз уларнинг гигиенасига алоҳида аҳамият беришимиз ва бир қанча тавсияларни бажаришимиз керак бўлади. Афсуски бундай тавсияларнинг барчаси ҳам тишларнинг мустаҳкамлигини таъминлаб бермайди. Аксинча, биз олдини олмоқчи бўлган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Биз сизларга тўртта оммабоп тишлар ҳақидаги баҳсли фикрларни ҳавола этмоқчимиз:
Асал аралаштирилган сутни ётишдан аввал ичиш фойдали
Бу фикрни бутунлай тўғри деб ҳам бўлмайди. Чунки, бундай коктейл асаб тизими учун чиндан ҳам фойдали. Лекин тишлар учунчи? Сут билан аралаштирилган асални ётишдан олдин ичиш – тишларимизга қаттиқ таъсир этувчи заҳар бериш билан баробардир. Сут таркибидаги лактоза тиш эмалининг тез емирилишини таъминлаб берувчи воситадир. Шунинг учун сут ичгандан сўнг тишларингизни илиқ сув билан албатта ювишни маслаҳат берамиз.
Овқатдан сўнг тишларни ювиш лозим
Бу нотўғри. Тишларни овқатланишдан кейин эмас, аксинча, ундан олдин ювиш керак. Бу тиш эмалини мустаҳкамлайди. Агар сиз тишларингизни овқат истеъмол қилиб бўлиб ювишни маъқул кўрсангиз, унда бу ишни овқатдан сўнг 1 соат ўтгач амалга оширинг. Чунки, шу вақт ўтгач оғиз бўшлиғида нордон таъм пайдо бўла бошлайди. Агарда бу жараённи 1 соат ўтмай амалга оширсангиз фойдаси бўлмайди, негаки нордон таъм 1 соат ўтгач барибир сезилади.
Тишлар фақат оппоқ бўлиши керакми?
Бу фикрни ҳам унчалик тўғри дея олмаймиз. Албатта тишларнинг патологик сарғайиши яхши эмас. Аммо ҳаддан зиёд оқ тишлар ҳам тўлиқ соғлом бўлмайди. Гап шундаки, мустаҳкам ва соғлом эмаль ўз таркибида барча зарур минералларни жо қилади. Бу эса унинг сарғиш тусга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун сарғиш рангли тишлар оқ тишларга нисбатан мустаҳкамроқ бўлади.
Оғизни чаювчи суюқликлар қандай бўлиши зарур
Бундай суюқлик таркибида спирт бўлса бу тавсия ҳам нотўғри. Афсуски, ҳозирги кунда 90 фоиз оғиз чайиш учун мўлжалланган суюқликлар спиртдан иборат. Бу оғизнинг шиллиқ қаватини қуритиб юборади. Тишларга зарар келтиради. Уларнинг ўрнига қайнатилган илиқ сув билан оғзингизни чайишни маслаҳат берамиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
