
Айтиш лозимки, юртимизда сентабрь, октабрь ва баъзан ноябрь ойларида ҳам ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлади. Агар бу даврда ёғингарчилик кам бўлса, ўсимлик чангчалари аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Бу эса юқорида қайд этилган аломатларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан биридир.
Яна бир омил – замбуруғ споралари. Салқин кунлар бошланиб, ёмғир ёққач, улар ҳавога юқори концентрацияда тарқалиши мумкин. Натижада замбуруғларга сезувчан инсонларда аллергик ҳолатлар оғирроқ кечиши эҳтимоли ортади.
Замбуруғ споралари кўп учрайдиган манбалардан бири дарахт ва буталардан тўкилган япроқлардир. Шунингдек, зах ёки моғорлаган хоналар ва ертўлаларда ҳам бундай аллергенлар тўпланиши мумкин.
Салқин об-ҳавода уй чанги билан боғлиқ аллергенлар таъсири ҳам кучайиши мумкин. Айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучайиши кузатилади.
Аллергияни қўзғатувчи манбалар уй ичида ҳам етарлича. Хусусан, гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебель ва ўйинчоқлар, шунингдек, китобларда чанг тўпланиши мумкин.
Мавсумий аллергияга мойил инсонларнинг тахминан ярмида ит ва мушук каби уй ҳайвонлари юнгига нисбатан ҳам сезувчанлик кузатилади.
Кузги аллергия белгилари ҳақиқатан ҳам ЎРВИ ва грипп аломатларига ўхшаш. Бироқ уларни бир-биридан ажратишга ёрдам берадиган муҳим фарқлар бор. Масалан, шамоллаш ва грипп белгилари вирус билан алоқа қилгандан кейин маълум вақт ўтиб намоён бўлади. Аллергия аломатлари эса аллерген билан контактдан сўнг тезда пайдо бўлиши мумкин.
Шамоллаш ва грипп симптомлари одатда 3–14 кун ичида ўтиб кетади. Аллергик реакциялар эса аллерген таъсири давом этса, бир неча ҳафта ёки ҳатто ойлаб сақланиши мумкин. Қолаверса, аллергияда одатда тана қақшаши ва иситма кузатилмайди.
Аллергия белгилари кузатилганда, ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади. Хусусан, марказимизда бундай касалликларни замонавий диагностика усуллари ва илғор тиббий технологиялар асосида аниқлаш ҳамда самарали даволаш йўлга қўйилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
