Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради». Бунинг оқибатида беморда диарея, қорин дам бўлиши, иммунитет заифлашиши ва ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ бошқа қатор жиддий асоратлар келиб чиқиши мумкин. Хўш, антибиотиклар қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклаш учун нималар қилиш керак?
Аввало, антибиотиклар курси тугаганидан кейин рационга пробиотиклар ва пребиотикларга бой маҳсулотларни киритиш керак. Пробиотиклар – бу ичакни фойдали бактериялар билан тўлдиришга ёрдам берувчи тирик микроорганизмлар, пребиотиклар эса фойдали бактериялар учун озуқа манбаи ҳисобланиб, уларнинг кўпайишига ёрдам беради. Бундай фойдали бактериялар йогурт, кефир, тузланган карам, пишлоқ, банан, пиёз, саримсоқ каби маҳсулотларда кўп бўлади.
Ичак микрофлорасини тиклаш учун қайта ишланган, ярим тайёр маҳсулотлар, ёғли таомлар, шакар, алкоголь ва кофе истеъмолини чеклаш тавсия этилади. Бундан ташқари, етарли миқдорда сув ичиш, кўпроқ мева-сабзавотлар, бутун донли, оқсил, айниқса С витаминига бой маҳсулотлар тановул қилиш муҳим.
Антибиотик дори воситаларини қабул қилиш оқибатида заифлашган иммунитетни мустаҳкамлаш учун камида 7-8 соат ухлаш, спорт билан шуғулланиш, зарарли одатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу қоидаларга амал қилган беморларда ичак фаолияти ўртача 1,5-2 ойда тўлиқ тикланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларҚирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?
Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАппендицитдан дарак берадиган белгилар...
Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст
