«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон шаҳридаги «Соғлом турмуш» МФЙда якка ёлғиз отахон, онахонлар ва кам таъминланган оилалар аъзоларидан 105 нафарини манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари Арнасой туманидаги «Чинобод» ҚФЙ, «Олтин водий» МФЙ, Зарафшон ҚФЙ, Наврўз қўрғони «Бахтли» МФЙларда 442 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. Кам таъминланган, кўп болали, боқувчиси йўқ, ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилди. 112 нафар киши УТТ текширувидан ўтказилди. Ётиб қолган ногиронлар, беморлардан манзилли хабар олинди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Термиз тумани Қаҳрамон маҳалласида жойлашган 5-мактабнинг 167 нафар ўқувчи қиз ва ўқитувчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди. 137 нафарига дори-дармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари Тойлоқ туманидаги Бунёдкор, Найман, Равот, Адолат каби бир қатор маҳаллаларда яшовчи оилалар вакилларидан 467 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. 136 нафар кишига УТТ, 28 нафар кишига ЭКГ текшируви ташкил этилди. Эҳтиёжманд оилаларга дори-дармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Гулистон шаҳридаги Н-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг 78 нафар оила-аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Нурафшон шаҳри «Маърифат» МФЙда яшовчи 46 нафар кишини тиббий кўрик ва УТТ текширувидан ўтказишди.
***
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОна сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди
Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис
