Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

12.09.2024
161 марта ўқилди
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.


Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган CAITME кўргазмаси ҳақли равишда Марказий Осиё тўқимачилик инновациялари хаби ҳисобланади. Кўргазма жаҳон тўқимачилик ва тикувчилик машинасозлиги соҳасидаги жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ютуқлари ва ишланмаларини кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси бўлиб, унда турли корхоналар учун зарур ускуналар ва бутловчи қисмлар намойиш этиляпти.

Тадбирнинг ташкил этилишида Ўзбекистондаги асосий вазирлик ва идоралар бевосита кўмак берганлари ҳолда, Марказий Осиё минтақасидаги барча соҳа прфессионаллари ва экспертлари, етакчи инвесторлар ва халқаро ташкилотлар қатнашмоқда.


2012 йилда кўргазма биринчи марта "Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси томонидан тасдиқланган тадбирлар" сертификатига эга бўлди. Бу йил эса мақоми юқори халқаро стандартга жавоб берадиган тадбир сифатида тасдиқлаш учун яна бир бор текширилмоқда.
Кўргазма ўз фаолиятини ҳамкорлик ва қўшма ишлаб чиқариш ҳамда хусусий инвестициялар амалга ошираётган тўқимачилик машинасозлигининг кўплаб етакчилари учун Ўзбекистон бозорига киришига ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

Ишонамизки, мазкур халқаро кўргазма келажакда хорижий компаниялар билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш билан бир қаторда, мамлакатимиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, экспорт масаласи кенг йўлга қўйилишига хизмат қилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025292
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024251
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Қирқ ёшдан кейин  нега суяк емирилиши кучаяди?Тиббий сабоқлар

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте

22.08.2024183