Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Саломатлик посбонлари яна сафарда

27.05.2013
25 марта ўқилди
Саломатлик посбонлари яна сафарда

Жаннатмакон Ўзбекис­тонда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик юртимизнинг барча жабҳасида туб ислоҳотларни амалга оширишга кенг имконият яратмоқда. Айниқса, халқимиз генофондини соғломлаштириш кун тартибидаги асосий вазифага айланди. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш, баркамол авлодни вояга етказиш ва тарбиялаш, шунингдек, спортнинг барча турини ривожлантириш орқали келажак ворислари бўлмиш фарзандларимиз саломатлигига эътибор, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда мутасадди ташкилотлар билан нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Жумладан, Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғ­лом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси ҳам мана йигирма йилдан бери эл саломатлиги йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Жамғарма аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган қатлами (боқувчисини йўқотган, ногирон, кўп болалали оилалар, ёлғиз ва кекса фуқаролар), "Мурувват", "Меҳрибонлик уйлари", "Гўдаклар уйлари" тарбияланувчилари, "Саховат уйлари"даги қарияларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун хориждаги қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенг йўлга қўйган. Шунингдек, жамғарма тиббий-ижтимоий патронаж тизими орқали юртимизнинг энг чекка ҳамда олис қишлоқ ва овуллардаги фуқаролар саломатлигини ҳам назорат қилиш мақсадида мунтазам тиббий кўриклар ўтказиб келмоқда.

Ана шундай хайрли ва эзгу ишлар сирасига Ўзбекиситон Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги, Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғ­лом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси, шунингдек, "Ўзбекиситон темир йўллари" ДАК билан ҳамкорликда ўтказилаётган "Саломатлик поезди" сафарини ҳам мисол келтиришимиз мумкин. Юртимизнинг экологик жиҳатдан ноқулай, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни саломатлигини текшириш мақсадида малакали мутахассислар ёрдамида бепул тиббий кўрикларнинг ташкил этилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қатламига беғараз, мурувват (оёқ кийимлари, 600 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетлар, санитария ва гигиена воситалари, дори-дармонлар, тиббий анжомлари, турли тиббий мавзудаги брошюра ва тарқатма материаллар) юкларининг топширилиши ҳам Ўзбекистонда Президентимиз олиб бораётган одилона сиёсатдан дарак беради.

Яқинда яна Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси учун "Саломатлик поезди" ташкил этилди. Бу поезд Тошкент - Сариосиё - Қумқўрғон - Бойсун - Оқработ - Деҳқонобод - Тошкент йўналишида 18-25 май кунлари сафарда бўлади. "Саломатлик поезди" жамоаси таркибида юқори малакали, тажрибали шифокорлар гуруҳи бир ҳафта давомида аҳолига тиббий хизмат қўрсатиши кўзда тутилган. Шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган шифокорлар жамоасига жамғарманинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг ҳудудий бўлимлари мутахассислари ҳамда "Амбуланс" тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари яқиндан ёрдам беришади.

Ушбу хайрия акцияси давомида "Саломатлик поезди" жамоаси томонидан аҳолига ва даволаш-профилактика муассасаларига қиймати 278,5 минг АҚШ доллари ва 42,5 миллион сўмга тенг инсонпарварлик юкларини етказиб бериш кўзда тутилган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025371
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025337
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024324
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.2025289