
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади?
Афсуски, бугунги кунда айрим ёшлар орасида эрталаб бошни ювиб, кўчага чиқиш одатга айланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди. Ваҳоланки, сочлар илдизи ва унинг ички қавати 4 соатда ҳам қуримайди. Қарабсизки, бунинг оқибатида инсонда жиддий касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Жумладан, сочлар нам бўлганда бош иссиқликни жуда тез йўқотади. Бунинг натижасида ундаги томирлар торайиб, сочларнинг озуқа олиши ёмонлашади ва улар тўкилишни бошлайди. Албатта, бу энг енгил оқибатдир.
Шунингдек, эрталаб бош ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш туфайли организмнинг иммунитети пасаяди. Айниқса, кузнинг салқин ҳавосида тери намлик ҳолатини узоқ ушлаб туриши туфайли сурункали гайморит, ринит, фронтит, тонзиллит ва отит каби касалликлар қўзғайди. Агар бундай хасталикларга мойиллик кучли бўлса, хавф янада ортади.
Учинчи энг жиддий оқибатлардан бири – уч томонлама ёки юзнинг асаб тугунлари неврити ҳисобланади. Бу оғриқли синдром бўлиб, уни даволаш учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин.
Бошни қуритмасдан кўчага чиқишнинг энг катта хавфи эса менингит, яъни бош мия ва орқа мия пардалари яллиғланишидир. Бу – касалликлар гуруҳи бўлиб, улар вирусли ёки бактериал бўлади. Бунда турли инфекциялар мия пардаларига кириб, ўша ерда ривожланади.
Натижада бемор кучли бош оғриғидан шикоят қилади. Тана ҳарорати тез-тез 39-40 даражага кўтарилади. Энг ёмони, салқин ҳавода инфекция хавфи янада кучаяди. Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларҚирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?
Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
