Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси натижасида чақнашларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” ҳамда “Одамларни овқатдан оммавий заҳарланиши – ботулизм ҳамда қутуриш касалликларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар” мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди.
Қиш мавсумида аҳолининг табиий газга нисбатан эҳтиёжининг ортиши сир эмас. Шу билан бирга совуқ мавсумда консерваланган маҳсулотларнинг истеъмоли тобора ортиб бориши табиийдир. Булар эса ўз навбатида, аҳоли орасида ис газидан ҳамда сифатсиз консерва маҳсулотларидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаш ҳолатларини қайд этилишига олиб келмоқда.
Бундай нохуш ҳолатларнинг статистикасига ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларига назар ташласак, 2015 йилнинг ўтган даврида республикада 17 маротаба ис газидан заҳарланиш ва газдан чақнаш билан боғлиқ фавқулотда вазиятлар қайд этилиб, уларнинг оқибатида 47 нафар фуқаро турли даражада заҳарланиш ва куйиш белгилари билан шифохонага ётқизилган.
Содир бўлган нохуш вазиятларнинг 11 тасида фуқаролар томонидан газ ва иситиш ускуналари ва печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаганликлари ёки ностандарт, сертификатга эга бўлмаган иситиш ускуналаридан фойдаланганликлари натижасида содир бўлган.
Ҳаммамизга маълумки, қиш-баҳор мавсумида аҳоли томонидан консерваланган маҳсулотлар истеъмоли кўпайиши ҳамда ҳайвонлар ўртасида урчиш жараёни кечиши сабабли, қаровсиз ҳайвонлар, хусусан, дайди ит ва мушуклардан жабрланиш ҳамда ботулизм касаллиги каби овқатдан заҳарланиш ҳолатлари сони кескин ортади.
Ботулизм оғир кечиши ва ўлим кўрсаткичлари юқорилиги сабабли унга қарши жиддий чоралар кўрилишини талаб қилади. Бу касалликнинг мураккаб томони шундаки, уни грипп сингари эмлаб ёки дизентерия сингари антибиотиклар билан даволаб бўлмайди.
Ушбу касалликлардан фуқароларни муҳофаза қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жойларда профилактик тадбирлар кучайтирилган тартибда амалга ошириб келинмоқда. Бундан ташқари аҳолининг барча қатламларини тарғибот-тушунтириш ишлари билан қамраб олиш мақсадида, ўқув муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда суҳбатлар, семинарлар ва маърузалар ташкил қилинди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
