
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши ҳам зарарланади.
Эмлаш жараёнлари бошлангунга қадар кўкйўтал фақатгина болаларга хос касаллик деб ҳисобланган. Ҳозирги кунда ушбу хасталик вакцинациянинг тўлиқ давридан ўтмаган чақалоқлар ҳамда иммунитети заиф бўлган ўсмир ва катталарда ҳам учрамоқда. Олимларнинг таъкидлашича, эмлашнинг амал қилиш муддати – тахминан 4-14 йил. Қанча кўп вақт ўтса, касалланиш эҳтимоли ҳам юқорилашиб боради.
Аниқлашда…
Аввалига худди шамоллашники каби аломатлар пайдо бўла бошлайди: йўтал, аксириш, тумов, ҳарорат кўтарилиши, энг кўпида 38,9 градусгача, баъзи ҳолатларда ич кетиши. 7-10 кун ўтиб, йўтал хуружлари ёмонлашади ва давом этади. Улар ҳатто қусиш, кучли ҳолсизлик ва кескинлашув натижасида юзнинг қизариб ёки кўкариб кетишига олиб келиши мумкин.
Хаста кишиларда бўғимлар торайиши сабабли тез-тез юз-бўйин соҳасида шишлар кузатилади. Тери ва кўз шиллиқ қаватида қон қуйилишларини ҳам бошдан кечириш мумкин. Асабий таъсирчанлик ортиши невроз ва бош айланишини қўзғатиши ҳам амалиётда кузатилган. Ҳатто баъзида кучли йўтал болаларни ҳушидан кеткизади. Бу давр ўттиз кунгача давом этади.
Хуружлар аксарият одамларда кузатилади, лекин бу ҳаммада дегани эмас. Чақалоқлар умуман йўталмаслиги, аммо бу ҳолатда оғзини тез-тез очиб ҳаво олиб туриши, ҳансираши мумкин. Хуружнинг бу тури вақтинча нафас тизимидаги узилишлар ва титратувчи тутқаноққа сабаб бўлиши эҳтимоли бор.
Шифокорга қачон мурожаат этилади?
Агар йўтал кучайганини сезсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Аввалги босқичларда касалликни аниқлаш бир мунча қийин кечади. Аломатлар шамоллаш, грипп ва бронхитникига ўхшаш. Шунинг учун шифокор беморга қон таҳлили ва кўкрак қафаси рентгенини ўтказишни буюриши мумкин. Йўтал хуружи давомида бемор нафас қисилишларига дуч келса, ўйлаб ўтирмай тез ёрдам чақириш керак.
Бунда беморни ваҳимага тушган ва томоғини ушлаб олган ҳолатда кўришимиз мумкин. Тери озроқ кўкара бошлайди. Лекин асосий белги – у ҳансирашни бошлайди.
Касаллик даврида тўғри ҳаёт тарзини юритиш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Беморга дам олиш, юқори ҳарорат кузатилмаган вақтда эса енгил сайр тавсия этилади. Асаб тизими ўта таранглашиши боис жаҳлни чиқарувчи барча омиллардан сақланади. Чироқ нури ҳам юмшоқ ва тарқоқ бўлиши керак. Баланд овоздаги мусиқа, суҳбат ёки телевизор шовқини тақиқланади.
Қуйида тезроқ соғайишга оид бир неча тавсиялар билан танишинг:
– юқори ҳарорат натижасида чанқаш ҳисси ошишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиш, кўп миқдорда суюқлик ичиш керак. Энг яхши танлов – сув, мева шарбати ва қуруқ қайнатма шўрва;
– тез-тез ва оз-оздан тановул қилиш лозим. Кўп овқат ейиш йўтал вақтида қайт қилишга олиб келиши мумкин;
– хонада ҳаво намлантирувчи воситадан фойдаланиш. Бу йўтални босишда ёрдам беради;
– беморнинг хонасидаги ҳаво мусаффо бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Бинода чекиш, кучли ифорли духи ёки ҳаво спрейларидан фойдаланиш тавсия этилмайди – томоқни қириши мумкин. Хонани иложи борича кўпроқ шамоллатиб туриш керак;
– инфекция юқишидан сақланиш. Қўлни совунлаб ювиш, тиббиёт ниқобидан фойдаланиш ва суҳбат давомида оғизни салфетка билан ёпиш керак.
Қандай қилиб олдини оламиз?
Энг самарали йўли болаларни ўз вақтида касалликка қарши эмлашдир.
АКДС – адсорбирланган кўк йўтал-дифтерия-столбняк вакцинаси. Эмлашнинг таъсири бир вақтнинг ўзида учта қўрқинчли юқумли касалликлардан ҳимоялайди.
АКДС комплексли вакцинаси, риоя этилиши зарур бўлган қатъий ўрнатилган танаффуслар билан кўп марта юборилади (бирламчи курс доираси учун энг камида 30 кун). Эмлашлар Миллий тақвимига кўра, АКДС (Пентавалент вакцинаси таркибида) вакцинаси билан чақалоқлар 2, 3 ва 4 ойлик бўлганда бир мартадан 3 марта, сўнгра 16 ойликда бир марта эмланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларҚирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?
Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
