Ёшларнинг маънан ва жисмонан баркамол бўлиб вояга етиши, уларни келажакда оиласига, Ватанига нафи тегадиган фидойи ва ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашдек эзгу мақсад юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналишларидан биридир. Айни пайтда юртимизнинг барча даргоҳларида бўлгани сингари Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежида ҳам бу борада самарали фаолият юритилмоқда.
Муассасада ёшларнинг таълим олиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Таълим даргоҳида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида кўплаб тадбир ва мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.
Яқинда коллежда бўлиб ўтган “Шунқорлар” мусобақаси ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида ташкил этилди. Унда Дилмурод Зиёвуддинов, Азамат Мирзаҳматов, Мафтуна Носиржонова, Лобар Жалилова каби йигит-қизлар турли шартлар бўйича беллашиб ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар Сергели туман “Камолот” ЁИҲ бўлими ҳамда коллеж раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
