Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

13.12.2024
219 марта ўқилди
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалади.
Аммо ЎРВИга чалинган бемор фарзандларни уй шароитида даволашда шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган нотўғри муолажалар қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу ўринда бундай паллада ота-оналар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатоларга тўхталамиз.

Иситмаси юқори боланинг томоғини йод ёки зелёнка билан артиш кўп кузатиладиган янглиш хатти-ҳаракатдир. Чунки кичик ёшли беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.
Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, ларингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши хавфи бор.

Тана ҳарорати 38,5 даражадан кўтарилганда, парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Аммо баъзи ота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган таниши, қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади. Бу мутлақо мумкин эмас. Яъни анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради.


Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтой органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши эҳтимоли мавжуд.

Тана ҳарорати кўтарилган болани қалин кийинтириш, кўрпа-адёллар ўраб-чирмаб ташлаш ҳам нотўғри. Негаки, бу хатти-ҳаракат организмнинг иситмадан халос бўлишига тўсқинлик қилади.

Шамоллаш чоғида боланинг иштаҳаси пасайиши мумкин. Бу – организмнинг табиий реакцияси. Аммо баъзи ота-оналар шундай пайтда фарзандини кўп миқдорда овқат ейиш ёки ичимлик ичишга мажбурлайди. Ушбу ҳолат кичинтойнинг ўзини ёмон ҳис қилиши ёхуд ҳазм қилиш жараёни бузилишига олиб келиши мумкин.
ЎРВИ ёки грипп ташхиси қўйилган болани ҳаво айланмайдиган ва нам хонада сақлаш ҳам ярамайди. Бундай шароитда вируслар кўпайиши осонлашади ва беморнинг нафас олиши қийинлашади.

Ўз навбатида, тумов белгилари кузатила бош­ласа, ўзбошимчалик билан ўғил-қизларга антибиотиклар бериш ҳам катта хато. Сабаби, бундай препаратлар вирусли хасталикларда ёрдам бермайди. Аксинча, акс таъсир кўрсатади.
Шамоллаш чоғида ва тана ҳарорати кўтарилганда кўп суюқлик ичиш касалликни тезроқ енгишга ёрдам беради.
Агар болада пневмониянинг илк белгилари кузатилса, шифохонада даволаниш тавсия этилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.2024190
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Қирқ ёшдан кейин  нега суяк емирилиши кучаяди?Тиббий сабоқлар

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте

22.08.2024183