Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бардавом қадриятлар

02.10.2013
23 марта ўқилди
Бардавом қадриятлар

Юртимизда аҳоли саломатлигига, уларнинг тиббий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга доир қабул қилинаётган қарорлар, давлат дастурлари соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтирмоқда.

Бу борада айниқса, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ. Жумладан, жамғарманинг Қашқадарё вилоят таянч маскани ходимлари томонидан йил давомида кексалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари холидан хабар олиниб, уларга дори-дармонлар, кийим-кечаклар тарқатилди.

Вилоят таянч маскани доимий равишда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, коллеж ва лицейлар ҳамда ички ишлар ва бош­қа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб боради. Мана шундай ҳамкорлик натижаларида жамғарма жойларда "Огоҳлик – давр талаби", "Гиёҳвандлик – аср вабоси" каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этиб келмоқда.

Бундан ташқари жамғарманинг вилоят таянч маскани ходимлари томонидан маҳаллаларда, чекка қишлоқларда тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳоли саломатлиги чуқур текширувдан ўтказилмоқда. Оилада тиббий маданиятни ошириш, қизларни оилавий никоҳга тайёрлаш, эрта никоҳни олдини олиш, мажбурий таълимни тўлиқ қамраб олиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича" комиссия мажлисининг баённомаси бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга оширди. Қамаши, Косон, Миришкор туманларида, Қарши шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда ота-она ва фарзандлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, кексаларга ҳурмат, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчлари каби умуминсоний фазилатлар ҳақида маърузалар ташкил қилинди.

Теглар:#2013/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025357
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025332
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024313
Компьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?Тиббий сабоқлар

Компьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?

Бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларига инсон тафаккурининг маҳсули бўлган замонавий технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, янгидан-янги имконият ва қулайликларни яратмоқда, жам

29.04.2024312