Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Озишга ёрдам берадиган мавсумий маҳсулотлар

04.09.2017
54 марта ўқилди
Озишга ёрдам берадиган мавсумий маҳсулотлар

Мавсумий маҳсулотлар маҳаллий бўлгани учун қатор афзалликларга эга. Бир мамлакатдан иккинчисига етказиб бериладиган меваларга қайта ишлов берилади, бунда фойдали моддаларнинг бир қисми йўқолади. Мавсумий мевалар айнан пишган вақтида бой таркибга эга бўлади, шу туфайли уларни август охири ва сентабр бошида истеъмол қилиб, организмни витамин ва микроелементлар билан бойитиш керак.

Қуйида эса айни пайтда дастурхонингиздан ўрин олиши шарт бўлган маҳсулотларни санаб ўтамиз.

Тарвуз

Кўп ширин газли ичимлик ва дўконда сотиладиган шарбат ичувчи, пишириқлар, колбаса ва бошқа технологик ишлов берилган озиқ-овқатларни кўп ейдиган кишиларда магний етишмаслиги кузатилади. 150 г тарвуз эса кишининг магнийга бўлган суткалик талабини қондиради.

Мутахассислар тарвузнинг бошқа хусусиятларини ҳам қайд этади. Чунончи, унда калий тузлари кўп миқдорда бўлгани сабабли у яхшигина пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Шу туфайли у озиш жараёнида юзага келадиган шишишлардан халос этади.

Помидор

Помидор С витаминига, шунингдек, ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилувчи ликопин моддасига эга. Ликопин озаётганлар учун ҳам фойдалидир: у ёғлар парчаланаётган пайтда юзага келадиган яллиғланишни йўқотади. Ликопин яхши сингиши учун уни димлаб ёки ёғлар билан бирга (масалан, зайтун ёғи) истеъмол қилиш зарур.

Олма

Олманинг асосий қиммати — пектин. Ушбу табиий сорбент организмдан ёғлар парчаланиши натижасида ҳосил бўлган оғир металлар, радионуклидлар ва зарарли маҳсулотлар тузларини чиқариб ташлашда ёрдам беради. Микроелементларнинг кенг турларига эга бўлиш учун турли рангдаги олмаларни тановвул қилинг.

Асал

Ушбу маҳсулот таркибидаги фитонсид туфайли энг яхши антисептиклардан бири ҳисобланади. У тўқималар тез тикланишига туртки беради, шу сабабли ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолишда муҳимдир. Асал юқори калорияга эга эканлиги ва қондаги қанд миқдорини оширишини ҳисобга олиб, уни нонуштадан кейин кунига кўпи билан 1 чой қошиқ миқдорида истеъмол қилиш маслаҳат берилади.

Ёнғоқ

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025420
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.2024306
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024282
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025381